Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ анжуманида нутқ сўзлади

Президент мамлакатлар барқарорлиги учун жиддий хатарга айланган инқирозли ҳодисаларни қайд этиб, биргаликда ечим топишни тақозо этаётган энг долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ анжуманида нутқ сўзлади

 

Бугун, 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат раҳбари сифатида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

 

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров раислигида видеоанжуман шаклида ўтган тадбирда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳузуридаги кузатувчи мамлакат — Куба Республикаси Президенти Мигель Бермудес ва Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Михаил Мясникович ҳам қатнашди.

 

Йиғилиш кун тартибидан ЕОИИ маконида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва интеграция жараёнларини чуқурлаштириш, шу жумладан иқтисодиёт, савдо, саноат, транспорт ва бошқа йўналишларда амалий шерикликни мустаҳкамлаш масалалари ўрин олди.

 

Ўзбекистон Президенти ўз нутқининг аввалида Қирғизистон ЕОИИга раисликни фаол амалга ошираётгани, бу ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилаётганини қайд этди.

 

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан пандемиянинг салбий оқибатлари юмшатилгани ҳамда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликда ижобий суръат таъминланаётгани таъкидланди. Хусусан, Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилда 30 фоизга, жорий йил бошидан эса яна 33 фоизга ошди. ЕОИИ мамлакатларидан жалб қилинаётган инвестицияларнинг йиллик ўсиши қарийб 25 фоизни ташкил этмоқда.

 

Дунёда рўй бераётган шиддатли ўзгаришлар ва мамлакатлар барқарорлиги учун жиддий хатарга айланган инқирозли ҳодисаларни қайд этиб, Ўзбекистон раҳбари биргаликда ечим топишни тақозо этаётган энг долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.

 

Президент Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги савдода техник тўсиқларни бартараф этишни давом эттириш ва сертификатлаштиришни ўзаро тан олишга чақирди. Бу товарларнинг бозорларга кириб боришини анча соддалаштиришга хизмат қилади.

 

Биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали агросаноат кооперациясини кенгайтириш алоҳида долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди. Бу борадаги натижадорликни ошириш мақсадида ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштиришни назарда тутадиган Агрокооперация дастурини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

 

Ўзбекистон етакчиси муқобил транспорт йўлакларини янада ривожлантириш ҳамда Жануб ва Шарқ йўналишида транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш зарурлигига эътиборни қаратди. Шу муносабат билан Осиё-Тинч океани минтақаси бозорларига чиқиш учун қўшимча имкониятлар яратадиган Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўлини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни тез фурсатда бошлаш муҳим экани таъкидланди.

 

Термиз шаҳридан Покистоннинг Пешовар шаҳригача Жанубий Осиё ва унинг икки миллиард нафар истеъмолчига эга бозорига чиқиш учун энг қисқа йўлни таъминлайдиган трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёрлик билдирилди.

 

Давлат раҳбари мамлакатларнинг инновацион салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш ҳамда тадбиркорлар ўртасида, энг аввало, юқори технологиялар соҳасида саноат кооперациясини амалга оширишнинг янги шаклларини ривожлантириш ташаббусини илгари сурди.

 

Тошкент шаҳрида ЕОИИ мамлакатларининг мингдан зиёд компанияси иштирокида «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси ўтказилгани бу борада биринчи амалий қадам бўлди.

 

Кимё, фармацевтика, машинасозлик, ускунасозлик, электроника ва бошқа соҳаларда кооперация алоқаларини рағбатлантириш ва маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш бўйича қўшма “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш таклиф этилди. Бунда илмий-тадқиқот институтлари ва технологиялар йўналишидаги олий таълим муассасалари имкониятларини янада кенгроқ ишга солиш муҳим.

 

Иқтисодий тараққиётнинг табиий драйверига айланиши лозим бўлган туризм соҳасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги йўловчи транспорти қатновини тўлиқ ҳажмда тиклаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Давлат раҳбари Ўзбекистонда ЕОИИ мамлакатларининг етакчи компаниялари иштирокида Туризм индустриясини ривожлантириш форумини ўтказиш таклифини илгари сурди.

 

Президент ўз нутқининг якунида Ўзбекистоннинг мамлакатлар барқарор тараққиётини таъминлаш ва фаровонлигини юксалтириш мақсадида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва кўп қиррали шерикликни изчил мустаҳкамлашга интилиши қатъий эканини яна бир бор тасдиқлади.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ анжуманида нутқ сўзлади | Zamon.uz