Ўзбекистон

Туркия армиясининг генерали Ўзбекистонга келди

Ташриф доирасида нималар муҳокама қилингани маълум бўлди.

Туркия армиясининг генерали Ўзбекистонга келди

 

Туркия Жандармерияси Бош қўмондонининг биринчи ўринбосари, армия генерали А. Чардакчи бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ташриф “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғи ҳамда Мустақиллик монументи билан танишишдан бошланган. Шундан сўнг Миллий гвардия Марказий девонида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р. Джураев билан учрашув бўлиб ўтган. Суҳбат давомида томонлар ўзаро фикр алмашиб, икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда яқин истиқболдаги амалий ҳамкорлик режалари муҳокама қилинган.


Музокаралар якунида томонлар Туркия Жандармерияси Бош қўмондони, армия генерали А. Четиннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида илгари эришилган келишувлар доирасида кадрлар тайёрлаш, қўшма амалий тадбирлар, семинар ва тренинглар ташкил этиш соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирган. 


Ташриф дастурига кўра, делегация аъзолари “Темурбеклар мактаби”, Тошкент ҳарбий-академик лицейи фаолияти ва ўқув жараёни билан танишган ва шу билан бир қаторда, Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси, Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия Кавалерия эскадронида бўлишган.


Бундан ташқари, меҳмонлар “Минг Ўрик” археологик музейига ҳам ташриф буюриб, Ўзбекистон Давлат санъат музейи экспозициялари билан танишган. Делегация аъзоларининг ташрифи анъанавий дўстона муҳитда, ишонч ва ўзаро ҳурмат руҳида бўлиб ўтган.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Туркия армиясининг генерали Ўзбекистонга келди | Zamon.uz