Европа Марказий банки раҳбари: Европа – мисли кўрилмаган куч
Кристин Лагард ЕИнинг айрим давлатларини худбинликда айблаган.

Евроиттифоқ давлатлари коллектив қудратини кўрсатиши керак. Бу ҳақда Европа Марказий банки раҳбари Кристин Лагард маълум қилди.
“Европа коллектив қудратидан кўпроқ фойдаланиши керак... Европа – мисли кўрилмаган куч. Аммо айрим вақтларда биз ўз жамоамизга қарши ўйнаймиз. Шу тариқа ҳаракатни секинлаштирамиз”, – деган банк раҳбари.
Шу билан бирга Лагард айрим давлатларни эгоизмда айблаган.
Аввалроқ Буюк Британия ЕИ ўрнига бошқа альянс тузишни таклиф қилганди.







