Буюк Британия кўплаб бассейнларидан айрилиши мумкин
Бунга нима сабаб бўлиши очиқланди.

Буюк Британия сузиш ҳавзалари энергетик инқироз ва қарзлар туфайли ёпилиши мумкин. Бу ҳақда Financial Times газетаси хабар берди.
Сузиш британияликлар орасида энг машҳур спорт турларидан бири саналади. Аммо пандемиядан аввал Swim England йирик операторлар жамияти 2030 йилга келиб мамлакатдаги бассейнларнинг ярми ёпилишини маълум қилганди. Бунга инфратузилма эскиргани сабаб қилиб кўрсатилган.
Эндиликда ушбу муаммо қаторига электр нархининг кўтарилиши ҳам қўшилган.
“Пандемиядан кейин қарзларнинг кўпайиши ҳамда 2019 йилга нисбатан электр нархининг 100-150 фоизга ошиши ортидан фаолияти тўхтатиладиган бассейнлар сони ортиши мумкин”, – деган Swim England раҳбари Жейн Никерсон.
Унинг қўшимча қилишича, мамлакатдаги исталган сузиш ҳавзаси ёпилиши эҳтимоли бор.
Аввалроқ электр нархининг кескин ошиши оқибатида Мадридда метро фаолиятига чеклов ўрнатилгани тўғрисида хабар берилганди.







