Кимлар соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиши маълум бўлди
Жами 173 та касб эгалари фуқароликни қабул қилиши мумкин.

Қандай касбдаги хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиши мумкинлиги очиқланди. Бу ҳақда Россия Меҳнат вазирлигининг расмий ҳуқуқий интернет-порталида маълумот берилди.
Вазирликнинг янги буйруғига кўра касб ва мутахассисликлар рўйхати алоҳида гуруҳларга ажратилган. Рўйхатдаги энг катта гуруҳ –“олий маълумотли мутахассислар (тиббиёт соҳасида)” 47 позицияга бўлинган.
Соддалаштирилган тартибда фуқароликни олишда устуворлик педагог ходимлар (19 та мутахассислик), қишлоқ хўжалиги, атом саноати, қурилиш соҳаси мутахассисларига берилиши қайд этилмоқда.
Рўйхатга илк бор киритилган мутахассисликлар қаторида тизим дастурчиси, биотехнология соҳаси мутахассиси, муҳандис-химик, профессор, доцент, факультет декани, институт директори лавозимлари бор.
Рўйхатга жами 173 та касб ва мутахассисликлардан таркиб топган, аввалги хужжат эса 135 та пункт билан чекланган эди.







