Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи автоҳалокатга учради

Ҳолат юзасидан ЙҲХХ маълумот берди.

Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи автоҳалокатга учради

 

Қорақалпоғистон Республикаси  Элликқалъа туманида 2 та амтомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан ЙҲХХ расмий маълумот берди. 

 

Воқеа бугун, 27 май куни соат 16:20 атрофида Элликқалъа тумани Қилчиноқ ОФЙ ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 615-километрида содир бўлган. 1980 йилда туғилган ҳайдовчи М.Н. йўл қоидаларини қўпол тарзда бузиб, “Lacetti” русумли автомобилни маст ҳолда бошқарган ва қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб кетган.  Шундан сўнг рўпарасидан келаётган ҳайдовчи Ж.И. бошқарувидаги “Labo” русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган. Зарб оқибатида “Labo” автомобили ағдарилган.


Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.  ИИБ ЙҲХХ ходимлари томонидан ҳайдовчи М.Н. маст ҳолда автомобиль бошқарганлиги белгиланган тартибда расмийлаштирилган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи автоҳалокатга учради | Zamon.uz