Тошкентда “Хизмат итлари-2022” кўргазмаси бўлиб ўтди
“Ғалаба боғи”да ўтказилган кўргазмада 100дан ортиқ итлар қатнашди. Унда Zamon.uz мухбири ҳам иштирок этиб, энг ажойиб итларни суратга туширди.

Кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази, Миллий гвардия, ДХХ Чегара қўшинлари, ДХХнинг “Бургут” питомникларида етиштирилган жами 100 яқин хизмат итлари ва уларнинг кинолог инспекторлари қатнашди.

ДХХ нинг «Бургут» питомниги кинологи Қодиржон Исломов ва унинг қўриқчи ити Барс.



Кинолог Дилмурод Расулов ва унинг Смокинг лақабли хизмат ити.Смокинг Божхонада портловчи моддаларни қидириб топишга ўргатилган. 3 ёшли ит шу пайтгача 5 марта портловчи моддаларни аниқлаган.



Помир лақабли 2 ёшли кавказ овчаркаси. Помир ДХХнинг Бургут питомникларида қўриқлаш ити.

Ислом Сайфутдинов кўргазмали ити билан. Кинолог ва унинг ити икки йилдан буён кўргазмада ғолиб бўлишади.



Ҳимоя қўриқлаш хизмати учун тайёрланган Симба. Кинолог Аҳмаджон Ғоепов 8 ойлик хизмат ити билан идоралараро хизмат итлари кубогида қатнашди.








