Маданий мерос агентлиги раҳбари ишдан олинди
Шахриёр Нуруллоев ушбу лавозимга 5 ой олдин тайинланганди.

Шахриёр Нуруллоев Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда телергамдаги “Нигоҳ” канали хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Шахриёр Нуруллоев ушбу лавозимга 2021 йилнинг декабрида тайинланган. Унга қадар Президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.
Хабарда унинг нима сабабдан лавозимидан озод қилинганига аниқлик киритилмаган.








