Нукусда Ласетти ҳайдовчилари йўл талашиб, бир-бири билан тўқнашиб ҳаракатланди
ЙҲХХ уларга қандай чора кўрилганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 26 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида никоҳ тўйи маросимида гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, қўпол қоидабузарлик содир этган ҳайдовчиларга тегишли чора кўрилди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар берди.
Аниқланишича, Нукус шаҳри Режиссёрлар кўчасида яшовчи фуқаро А.Ж. ва Чимбой тумани Парахатшилик кўчасида яшовчи фуқаро Б.Р. ўзларига тегишли бўлган Ласетти русумли автомашиналарида тўй картежида гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, Нукус шаҳри П. Сейтов кўчасида қўпол қоидабузарлик содир этган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 129-моддаси билан баённома расмийлаштирилиб, автомашиналар вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
Бундан олдин Жиззах вилоятида Нексия ҳайдовчиси ҳаракат вақтида ухлаб қолиб, автоҳалокатга учрагани ҳамда воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳабар қилинганди.








