Самарқандда фуқароларга имтиҳонларсиз “права” олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди
У 3 млн сўм пора олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари автомактаб ходими имтиҳонларсиз гувоҳнома олиб бериши ҳақидаги маълумот юзасидан тезкор тадбир ўтказган. Унда ҳақиқатдан ҳам масъул ходим икки нафар фуқарога қисқа муддатда, машғулотларга қатнашмасдан “права” олиб бериш учун пул талаб қилгани аниқланган.
У ўзининг хизмати эвазига 3 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.







