Самарқандда кўкнори етиштирган шахс ушланди
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 2 та моддаси билан иш очилган.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида гиёҳвандлик воситаларини етиштирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Каттақўрғон шаҳрида яшовчи, 1967 йилда туғилган Б.М. ўз яшаш хонадонида 150 туп “кўкнори” ва 1 туп “марихуана” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 270- ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








