Ўзбекистон

Тошкентда ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

72 ёшли беморнинг юраги 15 дақиқа ичида операция қилиниб, чок тикилмайдиган клапан ўрнатилди.

Тошкентда ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

 

Тошкентдаги замонавий клиникалардан бирида ноёб кардиожарроҳлик операцияси ўтказилди. Бор-йўғи етти сантиметрлик кичик кесма орқали кам инвазив усулда ва оғир жароҳатларсиз 72 ёшли беморнинг аорта клапани алмаштирилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди. 


Қайд этилишича, беморнинг аортасига ўрнатилган мосламани “келажак авлод клапани” ёки “чок тикилмайдиган клапан” (аортага тикилмайди!) деб аташ мумкин. Ушбу мослама организмда 10-15 йил бенуқсон ишлайди. Асоратлари эса жуда кам. 


Мазкур клапанни ўрнатиш учун анъанавий операциядаги сингари танани очиб, 1,5-2 соат давомида юракни тўхтатиб қўйиш шарт эмас. Бу жараён учун атиги 10-15 дақиқа кифоя. 


Шунингдек, операциядан бир кун ўтибоқ бемор бемалол юра олади. Жароҳатлар битиши учун жуда кам вақт талаб этилади. Бемор аввалгидек “суягим битсин” деб ойлаб корсет тақиши ҳам шарт эмас. Қисқа қилиб айтганда, реабилитация жараёни тез ва осон кечади.


Бундай мураккаб ва ноёб операцияга малакали кардиожарроҳ, тиббиёт фанлари доктори, профессор Рустам Ёрбеков бошчилик қилган.


“Авваллари мамлакатимизда бундай инсонлар ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Қолаверса, дунёнинг энг ривожланган давлатлари клиникаларида ҳам бу сингари операциялар ҳар доим муваффақиятли ўтказилмаган. Энди эса Ўзбекистон тиббиёти янги босқичга кўтарилиши, хусусан, кардиохирургия соҳасига илм-фаннинг сўнгги ютуқлари кенг татбиқ этилиши юртдошларимизни узоқ йўл босиб, катта маблағ сарфлаб хорижий мамлакатларда даволаниш ташвишидан халос этди”, — деган Р. Ярбеков.

 

“Танишларим 'Германия, Туркия, Ҳиндистонда яхши шифохоналар бор, ўша ерда операция қилишади' дейишди. Лекин нархи жуда қиммат экан. Сўраб-суриштирсак, ҳозир деярли ҳеч бир юртдошимиз юрак-қон томир амалиётлари учун чет элга даволанишга бормаётган экан. Барча мураккаб операцияларни ўзимизнинг шифокорлар муваффақиятли ўтказаётганини эшитиб, хурсанд бўлди”, — деган хасталикдан халос бўлган тошкентлик Мавлуда ая.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди | Zamon.uz