Тошкентнинг “Чорсу” бозорида сифатсиз гўшт сотилаётгани аниқланди
Жами 300 килога яқин гўшт маҳсулотлари ёқиб йўқ қилинган.

Тошкентдаги “Эски Жува” деҳқон бозорида ўтказилган санитария назоратидан сўнг истеъмолга яроқсиз гўшт ва сут маҳсулотлари аниқланиб, йўқ қилинди. Бу ҳақда санитария-эпилемиология хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бозор ҳудудида сотилаётган 250 кг от гўшти, 60 дона тозаланмаган калла, 50 дона мол туёғи, 35 кг калла гўшти, 43 литр сут утилизация қилинган.
Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бозорнинг тозалик бўйича муовини Р.Юсуповга, сут маҳсулотлари растаси нозири Х.Ахунхўжаевга, гўшт маҳсулотлари растаси нозири Д.Дадабаевга маъмурий баённома тузилди.








