Ўзбекистон

Бугун халқимиз оғир жудоликка учради — Шавкат Мирзиёев

Президент Лола Муродованинг барча яқинлари ва Фарғона вилояти фаолларига ҳамдардлик йўллади.

Бугун халқимиз оғир жудоликка учради — Шавкат Мирзиёев

 

Бугун, 30 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муродованинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва Фарғона вилояти фаолларига ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

“Бугун халқимиз оғир жудоликка учради.


Ўзининг бутун онгли ҳаёти ва фаолиятини она Ватанимиз равнақига, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига бағишлаган фидойи инсон, Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати, таниқли жамоат арбоби Лолахон Муродованинг бевақт вафоти ҳақидаги хабар барчамизни чуқур қайғуга солди.


Бутун ҳаётини эл-юртга сидқидилдан хизмат қилишга, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада юксалтиришга бағишлаб, ўзининг ҳалол меҳнати, ғоят серқирра фаолияти билан халқимиз ўртасида жуда катта ҳурмат-эътибор қозонган бу фидойи инсон барчамиз учун чинакам ибрат намунасига айланган эди.


Лолахон опа деҳқончилик илмининг чуқур билимдони сифатида Марказий Фарғона ҳудудида жойлашган қўриқ ерларни ўзлаштиришда катта жонбозлик кўрсатиб, қумлоқ ерларда пахта ва ғалладан юқори ҳосил олишга эришди.


У хўжалик раиси сифатида янги ерлар очиш, сув чиқариш, ҳосилдорлик салмоғини йилдан-йилга ошириш борасида кўплаб юқори натижаларни қўлга киритди. Кейинчалик ўзи бошчилик қилиб келган жамоа хўжалиги негизида “Нурли обод” фермер хўжалигини ташкил этиб, ўтган йиллар мобайнида фермерлик фаолиятида улкан ютуқларга эришди ҳамда мамлакат миқёсида энг илғор ва ташаббускор фермерлардан бири сифатида довруғ қозонди.


Айтиш жоизки, Лола Муродова ер билан тиллашган, ҳар бир бошоқ ғалла, ҳар бир чаноқ пахта билан сирлашган, аёл боши билан чўлларни обод қилган, умрини халқимизнинг дастурхонини тўкин-сочин қилишга бағишлаган заҳматкаш ва миришкор деҳқон эди.


Шу маънода, Лола опа қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз мактабини яратган ҳақиқий ўзбек деҳқон аёли тимсолига айланиб, давримизнинг чинакам қаҳрамони сифатида яшади.


Унинг босиб ўтган сермазмун умр йўли ҳақида у ҳаётлик давридаёқ кўплаб бадиий асарлар, филм ва спектакллар, достонлар яратилди. Бу мўътабар аёл сиймосида чинакам фидойи ва заҳматкаш ўзбек хотин-қизларининг юксак ибрат намунаси намоён бўлди.


Лола Муродова давлатимиз ва халқимиз олдидаги улкан хизматлари учун мустақиллик йилларида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган, 2019 йилда эса “Ўзбекистон Қаҳрамони” олий унвонига сазовор бўлган эди.


У киши Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам ҳар томонлама фаол иштирок этди. 


Она Ватанга чексиз садоқат билан, сидқидилдан ҳалол ва фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт ўртасида катта обрў-эътибор қозонган Лолахон Муродованинг тантилик, камтаринлик каби олижаноб фазилатлари, ўз касбига туганмас меҳр-муҳаббати ва нурли сиймоси бутун халқимизнинг қалбида абадий сақланиб қолади.


Ушбу мусибатли кунда марҳумнинг барча оила аъзолари ва яқинларига ҳамда Фарғона аҳли фаоллари ва кенг жамоатчилигига чуқур таъзия билдириб, Яратгандан уларга сабр-тоқат тилаймиз.


Аллоҳ барчамиз учун қадрли бўлган Лолахон Муродованинг охиратини обод қилсин!”, — дейилган Президент номасида.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бугун халқимиз оғир жудоликка учради — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz