Ўзбекистон

Қашқадарёда эшак сўйганлар ҳақида хабар қилган аёл калтакланди

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

Қашқадарёда эшак сўйганлар ҳақида хабар қилган аёл калтакланди

 

Ғузор тумани Абдуҳамид қишлоғидаги хонадонда эшак сўйилаётгани ҳақида хабар қилган мурожаатчи Ш. Астанақулова калтакланди, дея хабар бермоқда “Nasafnews” нашри. 

 

Қайд этилишича, воқеа мурожаатчи қўшнисининг эшак сўйгани ҳақида ОАВга хабар қилгандан сўнг содир бўлган. Эшак сўйгани айтилаётган хонадон бекаси Ш. Астанақуловани уриб, тан жароҳати етказган. Бошқа қўшнилар икки қўшнининг жанжалини тўхтатиб қолишган. Айни пайтда калтакланган мурожаатчи шифохонага мурожаат қилган ва ўша ерда даволанмоқда.

 

“Жуда хавотирдаман. Уйда фарзандларим бор. Уларни ҳам уриб кетишларидан қўрқяпман”, — деган мурожаатчи.

 

Туман ИИБ ҳолатга расмий муносабат билдириб, воқеа жорий йилнинг 28 май куни юз берганини ва “Эшонқудуқ” МФЙ ҳудудида яшовчи  С. Г. ва  А. Ш. лар ўзаро жанжанлашиб, бир-бирига тан жароҳат етказганини маълум қилди. 

 

“Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якуни билан қўшимча ахборот берилади”, — дейилади ИИБ хабарида.

 

Эслатиб ўтамиз, бир неча куни олдин Ғузор тумани Абдуҳамид қишлоғидаги хонадонлардан бирида эшаклар сўйилаётгани хабар қилганди.  Шундан сўнг ҳолат юзасидан ҳудудга масъул бўлган ИИБ ходимлари, МФЙ раиси ва хотин-қизлар фаолига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда эшак сўйганлар ҳақида хабар қилган аёл калтакланди | Zamon.uz