Ўзбекистон

Ҳар бир фуқаронинг соғлиги назоратда бўлиши керак — Шавкат Мирзиёев

Президент соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича навбатдаги йиғилишни ўтказди.

Ҳар бир фуқаронинг соғлиги назоратда бўлиши керак — Шавкат Мирзиёев

 

Бугун, 1 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасидаги вазифалар ижроси ҳамда келгусидаги режалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда Президент мутбуот хизмати хабар берди. 

 

Жорий йил 18 март куни давлат раҳбари тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказган эди. Унда айтилган муаммо ва таклифлар асосида, замонавий даволаш амалиётларини татбиқ қилиш, тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш, соҳа ходимларининг ойлик маошларини ошириш каби кўплаб вазифалар белгиланган эди.

 

Йил бошидан буён жойларда 85 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар очилиши натижасида 700 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизматлар яқинлашди. Ҳудудларда хирургия йўналишида қўшимча 27 турдаги, эндокринологияда 7, кардиологияда 14 турдаги юқори технологик амалиётлар жорий қилинди.

 

Ўтган ойларда Давлат суғурта жамғармасидан 25 минг нафардан зиёд эҳтиёжманд аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилди. Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё ва Фарғонада 87 минг аҳоли манзилли тиббий кўрикдан ўтказилди. Бугундан тиббиёт ходимларининг ойлик маоши 30 фоизгача оширилди.


Йиғилишда шу каби амалий ишлар билан бирга галдаги вазифалар ҳам муҳокама қилинди.


“Инсон қадри тамойилини инобатга олиб, охирги йилларда тиббиёт соҳасида ҳам кўп фармон ва қарорлар қабул қилдик. Глобал синовларга қарамасдан, тиббиёт ходимларининг ойликларини кўтариш чораларини кўрдик. Ҳамма жойда, энг чекка қишлоқда ҳам тизим намоён бўлиши керак. Ҳар бир фуқаронинг соғлиги назоратда бўлиши керак”, — деди давлат раҳбари.


Йиғилишда мутасаддилар соҳада бошқарув ва моддий шароитларни яхшилаш, даволаш протоколларини ўзгартириш, тиббий суғурта тизимини кенгайтириш, тиббий таълимни ривожлантириш йўналишлари бўйича ахборот берди.


Аввало, бирламчи бўғинга эътибор қаратилиб, жорий йил якунигача яна 51 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникаларни ишга тушириш, мингта маҳаллада тиббий пунктлар ташкил қилиш, аҳолини манзилли скринингдан ўтказиш вазифалари белгиланди. Тез тиббий ёрдам сифатини яхшилашга қаратилган ишларнинг бориши кўриб чиқилди.  

 

Ҳудудий шифохоналарда юқори технологик амалиётлар турини 250 тага етказиш, бунинг учун улардаги тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, янги имтиёзли даволаш тизимини тўлиқ жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.


Президент соҳани рақамлаштириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. Аввал берилган топшириққа кўра, тиббиёт муассасаларининг бу борадаги инфратузилмаси янгиланмоқда. Ҳудудлардаги шифохоналар компьютерлар билан таъминланиб, локал тармоққа уланмоқда. Халқаро стандартлар асосида ягона классификатор, реестр ва маълумот алмашинуви дастури ишлаб чиқилмоқда.

 

Йиғилишда соғлиқни сақлашнинг барча бўғинларини босқичма-босқич рақамлаштириб, ўзаро боғлаш, муассасаларни замонавий жиҳозлаш, пуллик хизматлар ҳажми ва турларини кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Шу йил 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, 191 та туман ва шаҳар марказий шифохоналарида болалар реанимация бўлимлари, 208 та кўп тармоқли поликлиника ҳамда Тошкент шаҳридаги 71 та оилавий поликлиникада болалар бўлимлари ташкил этилди.

 

Давлат раҳбари бундай бўлимларни қолган туманларда ҳам очиш, шу билан бирга, Акушерлик ва гинекология, Аҳоли репродуктив саломатлиги ҳамда Скрининг марказлари фаолиятини ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

 

Санитария-эпидемиология тизимини трансформация қилиш, санитария қоидалари ва стандартларини янгилаш, юқумли касалликларнинг олдини олиш юзасидан ҳам топшириқлар берилди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг ҳар бир ўринбосарига ўзлари масъул бўлган йўналишлар бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.