Хитойда 6,1 балли иккита зилзила юз берди
Ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлган.

Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида кетма-кет иккита зилзила содир бўлди. камида тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлган ва кўплаб уйлар вайронага айланган. Бундан ташқари, яна 14 нафар инсон жароҳатланган.
Хитой зилзила тармоғи маркази маълум қилишича, 6,1 магнитудали зилзила маркази Сичуан пойтахти Ченгду шаҳридан 110 километр жануби-ғарбда жойлашган Яан шаҳридан 17 километр чуқурликда қайд этилган.
Ҳозирда мазкур ҳудудга 1400 дан ортиқ қутқарувчи жалб қилинган.








