Андижонда фирибгарлар 3 нафар фуқарони “ухлатди”
Улар 400 млндан ортиқ пулни алдов йўли билан қўлга киритган.

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида тадбиркорликка жалб қилиш эвазига фирибгарлик қилган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаролар А.Н. ва И.Қ. ўзаро тил бириктириб, “O. I.” МЧЖ фаолиятини кенгайтириш учун инвестиция жалб қилиб бериши эвазига фуқаро И.нинг 264,4 млн сўм, фуқаро А.нинг 11,7 минг АҚШ доллари ҳамда Ш.нинг 5 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.








