Жаҳон

Францияда дипломатлар иш ташламоқчи

Бу ҳукуматнинг кадрлар соҳасидаги ислоҳотидан сўнг келиб чиққан.

Францияда дипломатлар иш ташламоқчи

 

2 июнь куни Францияда дипломатлар иш ташлайди. Бу ташқи сиёсий идора ходимларининг ҳукуматнинг ташкилий ислоҳотларидан норозилиги ортидан юзага келган.

 

Ушбу ҳаракатни амалга ошириш учун француз дипломатларини бирлаштирган еттита касаба уюшмалари келишиб олган. Ҳозирга қадар Францияда ТИВ марказий аппарати ва элчихоналарга фақатгина профессионал дипломатик ходимларни тайинлаш тартиби жорий этилган эди.

 

Аммо эндиликда маслаҳатчилар ва элчилар алоҳида касбий мақомни йўқотади ва префектлар ҳамда молия инспекторлари каби “давлат маъмурлари” мақомига ўтказилади. Бу эса дипломатик хизматларга бошқа соҳа вакилларининг ҳам жалб этилишини назарда тутади.

 

“Бу профессионал карьера, бизнинг миссиямиз ва ҳукумат билан муносабатларимизни сўроқ остига олади. Дипломатик хизмат аста-секин йўқолиб боради: ўтган 30 йилда ташқи сиёсий идора штати ярмига қисқарди. Бу дипломатик механизмнинг бузилишига олиб келади”, – деган иш ташлаш ташкилотчилари.

 

Франциянинг Қувайт ва Озарбайжондаги элчилари бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган.

 

Париж дипломатик штат бўйича дунёда АҚШ ва Хитойдан кейин учинчи ўринда туради. Ҳозирда ТИВ тизимида 14 минг ходим ишлайди.

 

Мамлакатда сўнгги бор дипломатлар 2003 йилда иш ташлаган эди.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Францияда дипломатлар иш ташламоқчи | Zamon.uz