Инвестиция вазирлиги ходимлари давлат тузилмаларига раҳбарликка тайинланди
Тайинловлар 4 та соҳада амалга оширилди.

Инвестиция вазирлигида вазирлик ходимларини давлат тузилмаларига раҳбарлик лавозимларига тайинлов ўтказилди.
➖ижтимоий соҳа ва фармацевтика саноати Бошқармаси бошлиғи Эгамов Улуғбек Абдувалиевич Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;
➖енгил ва электр саноати Бошқармаси бошлиғи Султонов Мирмуҳсин Мирсодиқович “Ўзтекстилсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;
➖ Геология, тоғ – кон саноати, металлургия, машинасозлик ва қурилиш материаллари Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эгамбердиев Бунёд Бахтиярович Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди;
➖Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Жумаев Шоҳжаҳон Шокирович Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.







