Тошкентда Газель ҳайдовчиси пиёдани уриб кетди
Шаҳар ИИББ ҳодиса бўйича маълумот берди.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 1 июнь куни Газель ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Ҳолат бўйича шаҳар ИИББ маълумот берди.
Қайд этилишича, 1978 йилда туғилган ҳайдовчи И. Қ. Газель русумли автомашинасида Амир Темур кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган. Оқибатда 1989 йилда туғилган пиёда Ф. Х. тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Тошкент вилояти Паркент туманида 26 ёшли ҳайдовчи Ласетти автомашинасида йўл четида кетаётган пиёдани уриб кетганди.
Жавоҳирбек ТУРСУНОВ








