Метрода яна носозлик
"Чилонзор" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган поезд "Олмазор" бекатида тўхтаб қолди

«Чилонзор» йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд соат 10:50 лар атрофида электр таъминотидаги қисқа носозлик сабаб «Олмазор» бекатида тўхтади.
Йўловчилар эса бекатдан чиқарилди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК маълум қилди.
Шу сабаб, «Чилонзор» йўналишининг қолган бекатларида ҳам поездлар ҳаракати белгиланган режа жадвалидан ўзгарган ҳолда бир томонлама ва кичик ҳалқа жадвали асосида ҳаракатланди.
Ҳолат юзасидан мутасаддилар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилганидан сўнг соат 11:58 да носозлик бартараф этилиб, поездлар доимий жадвал асосида ҳаракатланмоқда.







