Ўзбекистон жамоаси Қатарни мағлуб этди
Ўйин 6:0 ҳисобида ғалаба билан якунланди.

Бугун, 4 июнь куни 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Қатар–Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонликлар 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ўйинда Жасур Жалолиддинов, Ҳожимат Эркинов, Ҳусаин Норчаев, Улуғбек Ҳошимов ҳамда Русланбек Жиянов гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, Юсуф Айман бир бора ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Шу тариқа, ёшлар жамоаси очколари сонини 6 тага етказиб олди ва кейинги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилди.








