Ўзбекистон

Қашқдарёда ИИБ ходими фуқарога қўпол муносабатда бўлди

Ҳолатга вилоят ИИБ расмий изоҳ берди.

Қашқдарёда ИИБ ходими фуқарога қўпол муносабатда бўлди

 

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ИИБ профилактика инспектори фуқароларга қўпол муносабатда бўлгани акс этган вилеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдиирди. 


Қайд этилишича, 3 июнь куни соат 21.30 атрофида Қарши шаҳрининг “Оқтепа” МФЙ ҳудудидаги Яккасарой кўчасида ҳаракатланиб келган “ВАЗ-2107” русумли автомашина ҳайдовчиси фуқароларга хавф туғдиргани боис тўсатдан тўхтаган. Шу вақтда профилактика инспектори келиб, ҳайдовчидан автомашина ҳамда шахсига оид ҳужжатларни сўраганда, ҳайдовчи ҳеч қандай ҳужжати йўқлигини маълум қилган. 

 

Ҳайдовчи таянч пунктига таклиф қилиниб, шахсига ойдинлик киритилганда, у Қарши шаҳар “Ғофур Ғулом” МФЙда яшовчи фуқаро Х. Д. Экани маълум бўлган. ЙПХ инспектори томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 2-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилган. 

 

Шундан сўнг автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига олиб кетилаётганида воқеа жойида пайдо бўлган фуқаро И. Н. автомашина унга тегишли эканлигини айтиб, ичида кўп миқдорда пули борлигини, йўқолса ИИБ ходими жавоб беришини айтган. 

 

Профилактика инспектори фуқарога автомашинадаги қимматбаҳо буюм ва пулларини олишини ёки далолатнома асосида тақдим этишини таклиф қилганида, пулларини олмаслигини айтиб, кетишга уринган. Ходим уни тўхтатиб, пулларини ёки мулкини кўрсатишини талаб қилган пайтида фуқаро И. Н. автомашинани жарима майдонига олиб кетишга тўсқинлик қилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқдарёда ИИБ ходими фуқарога қўпол муносабатда бўлди | Zamon.uz