Ўзбекистон

“Тошкент” аэропорти яқинидаги автотураргоҳлар Uzbekistan Airports балансига ўтказилади

Бу Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорида белгилаб қўйилди.

“Тошкент” аэропорти яқинидаги автотураргоҳлар Uzbekistan Airports балансига ўтказилади

 

"Тошкент-2" халқаро терминали ва ички қатновлар учун мўлжалланган "Тошкент-3" терминалининг автотураргоҳлари, шунингдек, пойтахт аэропорти ҳудудига туташ жойлардаги автотураргоҳлар Uzbekistan Airports балансига ўтказилади.

 

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 30 майдаги қарори билан амалга оширилмоқда.

 

Мазкур ҳудудларни компания ихтиёрига ўтказиш давлати раҳбарининг 2021 йил 30 апрелдаги "Фуқаролик авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган эди.

 

Шаҳар ҳокимининг қарори бу борадаги илк қадам бўлди. Кейинчалик, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан автотураргоҳларни баҳолаш ва акциядорлик жамиятининг давлат улушини ошириш бўйича тегишли буйруқ қабул қилинади. Шундан сўнг тегишли тартибда ягона акциядор — Молия вазирлиги томонидан давлат компаниянинг улушини ошириш ва автотураргоҳлар қийматини устав капиталига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

 

Барча амалга оширилган ишлар якуни бўйича кадастр ҳужжатларини Кадастр агентлиги томонидан "Муниципал мулкларни бошқариш маркази" ДУКдан Uzbekistan Airports AЖ номига қайта расмийлаштириш амалга оширилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Тошкент” аэропорти яқинидаги автотураргоҳлар Uzbekistan Airports балансига ўтказилади | Zamon.uz