Тошкентда ШҲТ раислиги доирасида қатор тадбирлар бўлиб ўтади
Шунингдек, анъанавий тиббиёт форуми ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида келгуси ҳафтада қатор тадбирлар ўтказилиши мақсад қилинган:
- ШҲТга аъзо давлатларнинг анъанавий тиббиёт бўйича форуми – Тошкент шаҳри, 2022 йил 7 июнь;
- ШҲТга аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг йиғилиши – Тошкент шаҳри, 2022 йил 7-8 июнь;
- ШҲТ Ёшлар кенгаши йиғилиши – Тошкент шаҳри, 2022 йил 9-10 июнь.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ШҲТ давлатлари спорт вазирлари учрашуви бўлиб ўтганди.







