АҚШда яна оммавий отишма юз берди
Бу сафар 3 киши ҳалок бўлиб, 11 киши яраланди.

АҚШнинг Пенсилвания штатидаги Филаделфия шаҳрида содир бўлган отишмада камида уч киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, яна 11 киши яраланган.
Полиция вакилининг сўзларига кўра, шаҳар кўчаларидан бирида қуролланган шахслар оломонга қарата ўт очган. Полициячилар етиб келгач, ҳужумчилар қуролини ташлаб қочиб кетган.
Ҳозирда уларнинг шахсини ва жойлашувини аниқлаш мақсадида кузатув камералари тасвирлари ўрганилмоқда.








