Эртага Андижон шаҳрининг 8 та маҳалласида сув таъминоти узилади
Шунингдек, 5 та маҳаллада сув босими пастлаши кузатилади.

Анжижон шаҳрининг А. Мусаев ҳамда Дукчи Эшон кўчаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим маҳаллаларда сув таъминоти вақтинча узилади. Бу ҳақда “Андижон сув таъминоти” МЧЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 6 июнь куни соат 8:00 дан 7 июнь куни соат 8:00 га қадар вилоят марказидаги “Тараққиёт”, “Исломобод”, “Ҳамкорлик”, “Мирпўстин”, “Дўстлик”, “Навбаҳор”, “Мустақиллик”, “Ўзбегим” МФЙда вақтинча сув таъминотини тўхтатилади. “Соғлом авлод”, “Ёйилма”, “Ўрикзор”, “Иқбол” ва “Баркамол” МФЙда сув босимининг пастлаши кузатилади.
“Ушбу манзилларда истиқомат қилувчи аҳолидан сув захирасини олиб қўйишларини илтимос қиламиз. Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида махсус сув ташувчи транспорт воситалари орқали тоза ичимлик суви ўз вақтида етказиб берилиши таъминланади”, — дейилади хабарда.








