Илон Маск бир кунда 17 миллиард доллар йўқотди
Бу Tesla ходимларини ишдан бўшатиш ҳақидаги хабар билан боғлиқ.

Америкалик тадбиркор Илон Маск Tesla ходимларининг қисқариши ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлганидан сўнг бир кунда тахминан 17 млрд доллар йўқотди. Бу ҳақда “Forbes” нашри хабар бермоқда.
Вазият автомобил ишлаб чиқарувчисига ҳам таъсир қилди. Унинг акциялари 9,2 фоизга пасайган.
Бир кун аввал Маск Tesla компаниясининг тахминан 10 фоиз ходимларини қисқартиришни ва АҚШ иқтисодиёти билан боғлиқ хавотирлар фонида ишга қабул қилишни тўхтатиб қўйишни буюргани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бизнес нашрига кўра, дунёнинг энг бой одами бўлиб қолаётган Маскнинг бойлиги 216,8 миллиард долларни ташкил этади.








