Жаҳон

Путин Ёқутистонда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича топшириқ берди

Ушбу фармойиш ўрмон ёнғинларининг олдини олишга қаратилган.

Путин Ёқутистонда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича топшириқ берди

 

Владимир Путин Россия Федерацияси ҳукумати ва Ёқутистон республикаси раҳбарига ўрмон ёнғинларини олдини олиш учун ёғинларни сунъий равишда чақириш бўйича чора тадбирларни амалга ошириш ва буни шу мавсум амалда қўллаш бўйича кўрсатма берди. Бажарилган ишлар бўйича ҳисобот жорий йилнинг 15 декабрида топширилиши белгилаб қўйилди.


Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Сибир ўрмонларидаги ёнғинлар Россия тарихида мисли кўрилмаган зарарларни олиб келган. Аҳоли ва ёнғинни бартараф этиш тузилмалари ўрмондан узоқда жойлашгани учун ёнғинларни ўчириш имкони бўлмаган. Ушбу йил апрель ойидаги аномал иссиқ кунлар Россия шарқида ҳар доимгидан олдинроқ ўрмон ёнғинларини аланга олишига олиб келган. 


Россия ҳукумати томонидан ўрмонларда ёнғинни ўчириш учун самолётлар ёрдамида ҳавони совутиш усули орқали ёмғир ёғдириши технологиясини қўллаш режалаштирилмоқда. Аммо бу усулни қўллашга қаршилар ҳам бор. 


Мутахассислар фикрича, самолётлар ёрдамида ҳавони сунъий совутиш орқали ёмғир ёғдириш, қўшниларда қурғоқчиликни кучайтиради. Москвада ўтказилган парад тадбирларида шунга ўхшаш ҳодиса қайд этилган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Путин Ёқутистонда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича топшириқ берди | Zamon.uz