Қашқадарёда 750 кг номаълум ҳайвон гўшти аниқланди
Гўшт маҳсулотлари Сурхондарёдан Тошкентга олиб кетилаётган бўлган.

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида 4 июнь куни келиб чиқиши номаълум бўлган 750 килограмм ҳайвон гўштлари аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан Кўкдала туман ҳудудидаги “Умакай” мунтазам ЙПХ масканида Сурхондарё-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган, фуқаро Б. Т. бошқарувидаги Дамас тўхтатиб текширилган. Автомашина салони кўздан кечирилганда, унда ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган тахминан 730 килограмм оғирликдаги ҳайвон гўштлари борлиги аниқланган.
Шундан сўнг гўшт маҳсулотларининг сифатини аниқлаш мақсадида Қашқадарё вилоят озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лaборaториясига топширилган.








