Ўзбекистон

Сурхондарёда 500 млнлик жиноят фош бўлди

Аниқланишича, жарқўрғонлик фуқаро ўзига тегишли бўлмаган 50 сотих ерни бошқа шахсга сотмоқчи бўлган.

Сурхондарёда 500 млнлик жиноят фош бўлди

 

Жарқўрғонда 500 миллионга ноқонуний ер сотилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати. 


Маълум қилинишича, Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаро Б. С. вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Шунга асосан жорий йилнинг 18 май куни Термиз шаҳрининг Алпомиш маҳалласидаги ресторанда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Х. И. ўзига тегишли бўлмаган 50 сотих ер майдонини жами 500 млн сўмга сотишга келишиб, пулнинг 214 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган. 


Мазкур ҳолат юзасидан Х. И. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Самарқанд вилоятида 3 гектар ерни 100 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланганди. Шунингдек, Бухоро вилоятида фуқаро ҳокимлик захирасидаги ерни  8 минг долларга пулламоқчи бўлган.


Жавоҳирбек ТУРСУНОВ

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурхондарёда 500 млнлик жиноят фош бўлди | Zamon.uz