Ҳиндистонда зиёратчилар бўлган автобус жарга қулади
Ҳодиса оқибатида 26 киши ҳалок бўлган.

Ҳиндистон шимолидаги Уттаракханд штатининг тоғли ҳудудида автобуснинг жарга қулаши оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди.
Автобусда жами 30 дан ортиқ йўловчи бўлган. Жароҳатланганлар зудлик билан яқин атрофдаги тиббиёт муассасаларига етказилган. Қутқарувчилар ҳали ҳам йўқолганларни қидирмоқда ва қурбонлар сони яна ортиши мумкин. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг 28 нафари маҳаллий сайёҳлар. Автобус тоғдаги ҳиндлар учун муқаддас ҳисобланган жойларга зиёратчиларни олиб кетаётган эди.
Бош вазир Нарендра Моди авария оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилалари учун Бош вазирнинг Миллий ёрдам жамғармасидан ҳар бир оилага 2 575 доллар миқдорида товон пули тўланишини эълон қилди. Жароҳатланганларнинг ҳар бири 644 доллар олади.







