Ўзбекистон

Навоий ҳокими жигар циррозига чалинган болага 50 млн ажратди

Вилоятда ўтказилган оммавий қабулда, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаронинг жарроҳлик амалиёти учун 43 млн бериладиган бўлди.

Навоий ҳокими жигар циррозига чалинган болага 50 млн ажратди

 


Республика ишчи гуруҳи Навоий вилоятига ташриф буюриб, 3 кунлик оммавий оммавий қабул ўтказди.

 

Мазкур жараёнда Олий суд ва Судьялар олий кенгаши масъуллари 67 та масалани кўриб чиқиб, уларнинг 32 тасини жойида ҳал қилди. Мурожаатлар асосида жиноят ишлари бўйича Кармана, Томди, туманлари, Зарафшон шаҳар судлари ташкил қилган сайёр суд мажлисларида 9 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди, 9 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилди.


Бош прокуратура масъуллари тергов-суриштирув, суд қарорлари ижроси, тадбиркорлик, кредит ажратиш ва ишга жойлашиш каби масалаларга оид 131 та мурожаатнинг 43 тасини жойида ҳал қилди. Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси кармана тумани бўлимига мурожаат қилган Санобар Раҳмонова маълум сабаблар билан оиласидаги келишмовчилик туфайли ажрашишга қарор қилганди. У ва турмуш ўртоғи ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилгач, ажрим ёқасига келиб қолган оила яраштирилди.


Ички ишлар вазирлиги масъуллари қабулларда 144 та масалани кўриб чиқиб, уларнинг 61 тасини жойида ҳал қилди. Хусусан, Зарафшонлик 21 ёшли Жонибек Ярашев соҳада ишлаш кўп йиллик орзуси эканини айтгач, у Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маҳалласи профилактика инспектори ёрдамчиси вазифасига ишга қабул қилинди.


Адлия вазирлиги масъуллари суд-ҳуқуқ масалаларга оид 67 та мурожаатнинг 30 тасини жойида ҳал қилди. Жумладан, Конимехлик тадбиркор Турсун Исаевга адлия органларига қилган мурожаатидан сўнг давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилган савдо дўкони учун компенсация ажратиладиган бўлди.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддиларига мурожаатидан сўнг Хатирчилик Нурхон Жўраева ҳам аввалги иш жойи – Навоий давлат педагогика институтига ишга қайтди. 2019 йилда оилавий шароити туфайли Навоий давлат  педагогика институтидан ўқишдан четлатилган навбаҳорлик Зарифа Шомуродовани ҳам ўқишга тиклаш масаласи шу ерда ҳал этилди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларига қабуллар давомида жами 102 мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 83 таси ижобий ечим топди. Ўтган йили онкологик касалликни енгиб ўтган зарафшонлик Зулфия Умматованинг тўлиқ соғлом ҳаётга қайтиши учун Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бепул жарроҳлик амалиёти ўтказиши учун йўлланма ажратилди.


Узоқ йиллардан бери хасталик билан курашиб келаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож Олмахон Болтаевага жарроҳлик амалиётини ўтказиши учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 43 миллион сўм ажратиладиган бўлди.


Вилоят ҳокимлиги масъуллари томонидан 200 та мурожаат тингланиб, шундан 58 таси жойида хал этилди. Хусусан, мурожаатидан сўнг ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисада тан жароҳати олган 2-гуруҳ ногирони Жалил Темировга моддий ёрдам кўрсатилиб, унинг аёли тикувчилик цехига ишга жойлаштирилди.


Қизилтепалик Қўзи Ибрагимов эса жигар церрози билан оғриб келаётган фарзандида ўтказилиши зарур бўлган жарроҳлик операцияси учун молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Вилоят раҳбарининг қарори билан унга 50 миллион сўм ажратиладиган бўлди.


Республика ишчи гуруҳининг Навоий вилоятидаги оммавий қабулларида 1 минг 713 та масала кўриб чиқилиб, уларнинг 743 таси жойида ҳал қилинди. 306 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, қолган 664 та масалани ҳал қилиш бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, Президент Администрацияси ва Халқ қабулхоналари томонидан назоратга олинди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Навоий ҳокими жигар циррозига чалинган болага 50 млн ажратди | Zamon.uz