Ўзбекистон

Андижонда аёлларга ОИВ касаллигини қасддан юқтириб келган эркак қўлга олинди

Ҳозирда мазкур фуқаро қамоққа олиб, тергов қилинмоқда.

Андижонда аёлларга ОИВ касаллигини қасддан юқтириб келган эркак қўлга олинди

 


Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи экрак ўзида ОИВ инфекцияси борлигини била туриб, бу касалликни 3 нафар аёлга қасддан юқтирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.


Қайд этилишича, С. М. исмли фуқаро Андижон вилояти ОИТСга қарши курашиш марказида 2020 йилнинг март ойида диспансер назоратига олинган. Фуқаро ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб, бу касални бошқа шахсга юқтириш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.


Шунга қарамай, у Бўстон туманида яшовчи М. Д. ва Шаҳрихон туманида яшовчи Й. Ш. лар билан бетартиб жинсий алоқада бўлиб, уларга ОИВ инфекциясини юқтирган.  Булоқбоши туманида яшовчи Р. Н. исмли аёл билан ҳам шу ҳолат такрорланган ва уни ОИВ инфекциясини юқтириш хавфи остида қолдирган.


Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан С.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонда аёлларга ОИВ касаллигини қасддан юқтириб келган эркак қўлга олинди | Zamon.uz