Жаҳон

Украинадаги вазият ЕИни парчалаши мумкин — Bloomberg

Можаро Европадаги интеграция жараёнларининг камчиликларини кўрсатиб бергани қайд этилган.

Украинадаги вазият ЕИни парчалаши мумкин — Bloomberg

 

Украинадаги вазият Европа Иттифоқининг сиёсий ва иқтисодий парчаланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда америкалик таҳлилчи Клайв Крук Bloomberg агентлигига ёзган мақоласида тахмин қилди.

 

“Ҳозирча Европа босими остидаги янги бирликдан хурсанд бўлишга ҳали эрта. Иттифоққа қўйилаётган талаблар уни ё кучайтиради, ё парчаланишига олиб келади”, – деган эксперт.

 

Крук ЕИнинг Россия-Украина можаросига муносабати кўпчиликни ҳайрон қолдирганини қайд этди. Бу Россияга қарши санкцияларда, Украинага қурол етказиб беришда, шунингдек, мудофаага харажатларнинг оширилишида ҳамда Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзоликка интилишида яққол намоён бўлди.

 

“Шу билан бирга бу каби чораларни мустаҳкамлаш Евроиттифоқдан одатдагидан кучли сиёсий бирлик талаб қилади”, – деб таъкидлаган у.

 

Муаллифнинг фикрича, Европа давлатларида кузатилаётган турли даражадаги инфляция иқтисодий интеграция масаласида ҳали кўп ишлар қилиниши кераклигини кўрсатади. Бу айниқса, энергетика соҳасига тааллуқли. Бундан ташқари, хавфсизликка янгича ёндашув зарур.

 

“Россия-Украина низоси ЕИдан бирлашишни талаб қилди. Аммо РФга қарши санкциялар Европага янада кучли зарба беради. Айрим давлатларга зарба бошқаларига қараганда сезиларли бўлади”, – деб фикрига якун ясаган Крук.

 

Аввалроқ Япония Россияга қарши янги санкциялар жорий этганди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Украинадаги вазият ЕИни парчалаши мумкин — Bloomberg | Zamon.uz