Жаҳон

Ашраф Ғани қанча пул билан "қочгани" маълум бўлди

АҚШ вакили бў тўғрисида маълумотларни очиқлади.

Ашраф Ғани қанча пул билан "қочгани" маълум бўлди

 

Ашраф Ғани Афғонистондан ҳатто 1 миллион доллар ҳам олиб кета олмаган. Бу ҳақда АҚШ ҳукуматининг Афғонистонни тиклаш бўйича бош инспектори Жон Сопко Конгрессдаги ҳисоботида маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, Кобулни тарк этаётганда собиқ президент ва унинг тарафдорлари ҳақиқатдан ҳам вертолётга нақд пул ортган. Аммо бу пулнинг миқдори 500 минг доллар атрофида бўлган. Бундан олдин Ашраф Ғани ўзи билан 169 миллион доллар олиб кетгани тўғрисида хабарлар тарқалган. Аммо унинг ўзи бу айбловларни кескин рад этган.

 

Сопконинг қўшимча қилишича, яна 5 миллион доллар атрофидаги маблағ президент қўриқчилари томонидан ўзлаштирилган бўлиши мумкин.

 

Аввалроқ Афғонистон бўйича махсус вакиллар толибларни қизларни мактабларга қайтаришга чақирганди. 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Ашраф Ғани қанча пул билан "қочгани" маълум бўлди | Zamon.uz