Франция АҚШ билан Ойга учмоқчи
Вашингтон 2024 йилдан Ойга парвозларни тиклашни режалаштирган.

Франция АҚШнинг Ойни ўзлаштириш бўйича халқаро дастурига қўшилди. Бу ҳақда Давлат департаменти маълум қилди.
“Космосни тинч мақсадларда ўзлаштириш ва тадқиқот қилиш бўйича тамойилларини яна бир бор таъкидлаб Франция “Артемида келишуви”ни имзолаган 20 давлатга айланди”, – дейилади Давлат департаменти тарқатган хабарда.
Келишувни имзолаш маросими Вашингтонда, Франция элчихонасида бўлиб ўтган.
АҚШ 2024 йилдан Ойга парвозларни тикламоқчи. Бу дастур Artemis ("Артемида") деб аталади. 2020 йилда NASA барча давлатларни “Артемида келишуви”ни имзолашга чақирди.







