Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2 та янги кичик ГЭС қурилади

Президент сув омборларини модернизация қилиш бўйича лойиҳалар билан танишди.

Ўзбекистонда 2 та янги кичик ГЭС қурилади

 

Бугун, 8 июнь куни Шавкат Мирзиёев сув омборларини модернизация қилиш ҳамда Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳаларига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 


Маълумки, дарё ва сойлар суви ҳам қишлоқ хўжалиги, ҳам энергетика, ҳам аҳоли турмуши учун муҳим манба. Ўзбекистонда бу қимматли неъмат асраб-авайланиб, халқ манфаатига йўналтирилмоқда.


Шу мақсадда 2017 йилда Президент фармони билан “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ташкил этилган эди. Ўтган йили яна 4 та сув омбори ушбу жамият бошқарувига ўтказилди ва улар 6 тага етди. Хорижий компанияларни жалб этган ҳолда ҳар бир сув омборининг техник ҳолати ўрганиб чиқилди ва кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш тадбирлари белгиланди. Унга мувофиқ, тўғонлар, сув олиш ва чиқариш иншоотлари таъмирланмоқда, насос агрегатлари тикланмоқда.


Тақдимотда ушбу ишлар ва олдиндаги вазифалар ҳақида ахборот берилди.


Давлат раҳбари барча сув омборларини модернизация қилиш орқали хавфсизлигини ошириш, гидромеханик ускуналар ва ўлчов қурилмаларини янгилаб, тизимни рақамлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.


Бу орқали ҳамма иш жараёни акциядорлик жамиятининг ситуацион-таҳлил марказига онлайн уланади ҳамда йилига қўшимча 120 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқариш имконияти яратилади.


Бундан ташқари, Ҳисорак ва Оҳангарон сув омборларида йиллик 22 миллион киловатт соат қувватли 2 та янги кичик ГЭС қурилади.


Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигига сув омборлари ҳолатини мониторинг қилиб, космик сурат ва маълумотлар билан таъминлаш топширилди.


Кичик гидроэлектр станциялари қурилишига хусусий секторни жалб қилиш, олий маълумотли ва ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш вазифалари ҳам кўрсатиб ўтилди.


Аҳолининг ҳаёт сифати ва саломатлиги омилларидан бири – тоза ичимлик суви. Лекин бугунги кунда Сурхондарё аҳлининг атиги 58 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, холос. Вилоятнинг жанубий туманлари ва Термиз шаҳрида сув минерализацияси миқдори юқори.


Шу боис Президент ўтган йили Тўпаланг сув омборидан тармоқ тортиш ташаббусини илгари сурган эди. Бу бўйича лойиҳа ишлаб чиқилиб, ишга киришилди. Бугунгача 47 километр қувур тортилиб, ичимлик суви Сариосиё марказигача олиб борилди. Йил якунигача Денов ва Шўрчи туманларига етказиш режалаштирилган.


Лойиҳага кўра, бир кеча-кундузда 200 минг куб метр сув тозалаш иншооти, қарийб 400 километр магистрал қувур тортилади. Натижада ҳудуд аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш 90 фоизга етади.


Давлат раҳбари бунинг учун туман ва маҳаллалар ичидаги қувурларни ҳам тиклаш, янги тармоқлар қуриш ва сифатли хизматни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Ўзбекистонда 2 та янги кичик ГЭС қурилади | Zamon.uz