Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари билан учрашди

Учрашувда халқаро сиёсат масалалари ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилган.

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари билан учрашди

 

Бугун, 8 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 


Жаҳоннинг бош ҳалқаро ташкилоти делегацияси таркибида учрашувда БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбари Ольга Алгаерова ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий координатори Роли Астхана ҳам иштирок этди.


Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш доирасида БМТнинг институт ва марказлари билан кўп қиррали ва самарали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.


Делегация раҳбари Ўзбекистон етакчисига ташкилот Бош котиби Антониу Гутерришнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Таъкидланишича, БМТ Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган очиқ ва прагматик сиёсатни, шунингдек, Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ҳамда 2030 йилга қадар барқарор тараққиёт соҳасидаги глобал кун тартибининг асосий вазифаларига тўлиқ мос бўлган туб ислоҳотлар дастурини юксак баҳолайди.


Бугунги кунда Ўзбекистон БМТнинг барча тузилмалари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда – биргаликда турли йўналишларда 200 дан зиёд лойиҳалар амалга оширилмоқда. 


Кейинги йилларда Ўзбекистон ташаббуси билан ташкилот Бош Ассамблеясининг қатор муҳим махсус резолюциялари қабул қилинди. Бундан ташқари, экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилинган Оролбўйи минтақаси бўйича БМТ Траст фонди ташкил этилди.


БМТ Тараққиёт дастури, Европа иқтисодий комиссияси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНЕСКО, ЮНИДО, ФАО, глобал ташкилотнинг бошқа тузилмалари билан самарали амалий ҳамкорлик кенгаймоқда.


Учрашувда фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш, Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг, энг аввало, аҳоли турмуш сифатини яхшилаш ва фаровонлигини юксалтиришга қаратилган асосий мақсадлари ижросини таъминлаш учун ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.


Камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида кенг кўламли ислоҳотларни илгари суриш, гендер тенглик бўйича миллий стратегияни амалга ошириш, “яшил” энергетикани жадал ривожлантириш, инновациялар ва рақамли технологияларни жорий қилиш, инфратузилмани модернизация қилиш ва бошқа  масалалар яна бир бор шерикликнинг устувор соҳалари сифатида қайд этилди.


Халқаро сиёсат масалалари ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.


БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад Марказий Осиё мамлакатлари минтақада дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда улкан муваффақиятларга эришганини катта мамнуният билан қайд этди.


Ўзбекистоннинг Афғонистонда бардавом тинчликни таъминлашга ҳамда ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига, шу жумладан йирик транспорт ва энергетика лойиҳаларини илгари суриш орқали кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.


Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти институт ва тузилмалари билан кенг кўламли ҳамкорлигини қабул қилинган “йўл харита”лари асосида янада ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.