Ҳиндистон ва АҚШ Ҳимолайда машғулот ўтказади
У октябрь ойида бўлиб ўтади.

Ҳиндистон октябрь ойида АҚШ билан Ҳимолай тоғларида ҳарбий машғулот ўтказади. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
Ўқув машқлари денгиз сатҳидан 3 минг километр баландликда ўтказилади. Ундан кўзланган мақсад “баланд тоғ минтақасида ҳарбий ҳаракатларнинг барча томонларини ўрганиш” эканлиги қайд этилган.
Машғулотлар Ҳимолайда ўтказилиши айтилган бўлса-да, аниқ қайси ҳудудда бўлиб ўтиши очиқланмаган. Шундан кейин Ҳиндистон ҳарбийлари ҳам Альяскада совуқ ҳаво шароитларида ҳарбий машқларда тайёргарликдан ўтади.
Аввалроқ Россия Тинч океанида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлагани тўғрисида хабар берилганди.







