Оҳангаронда “Тошкент вилояти имтиҳон маркази” очилди
Эндиликда вилоят аҳолиси “права” олишда бўлиб ўтадиган имтиҳонларни шу ерда топширади.

Бугун, 9 июнь куни Тошкент вилояти Оҳангарон туманида умумий майдони 2,9 гектар бўлган “Тошкент вилояти имтиҳон маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Маросимда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, вилоят ИИББ бошлиғи генерал-маёр Тоҳир Арипов, Комил Алламжонов ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этган.
Қайд этишилича, эндиликда вилоят аҳолиси транспорт воситасини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда бўлиб ўтадиган амалий ва назарий имтиҳонларни шу ерда топширади.
Имтиҳон жараёнларида деярли инсон омили иштирок этмайди. Бу эса ҳар топширувчи учун ҳам олувчи учун ҳар томонлама қулайлик яратиб, турли ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.







