Ўзбекистон

Сурхондарёда ЙПХ ходимини ҳақоратлаб, унинг қариндошларига туҳмат қилган ҳайдовчи қўлга олинди

Фуқаро ўз қилмишидан пушаймон эканини айтиб, ходимнинг оила аъзоларидан узр сўраган.

Сурхондарёда ЙПХ ходимини ҳақоратлаб, унинг қариндошларига туҳмат қилган ҳайдовчи қўлга олинди

 

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ЙПХ инспекторини ҳақорат қилиб, буни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган фуқаро қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲXБ расмий муносабат бирдирди.

 

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 6 июнь куни М-41 халқаро автомобиль йўлининг Сурхондарё вилояти Денов тумани Лочин маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган. Нексия ҳайдовчиси Н. мазкур йўналишда Кобальт русумли автомашинада хизмат олиб бораётган ходим Ж. ни ҳар хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг яқин қариндошлари номига туҳмат қилган ва ҳолатни ўзининг мобил телефони орқали тасвирга олиб, ижтимой тармоқларга тарқатган. Шундан сўнг у ИИБ органларидан яширинган.

 

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ва Денов тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув натижасида ҳайдовчи Денов тумани ҳудудида ушланган.


“Нимагадир каллам ўзимда эмас эди. Ичганим йўқ, чекканим йўқ. Ўзим билмаган ҳолда видеони ижтимоий тармоққа тарқатдим”, — дейди ҳайдовчи.

 

Дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилганда, фуқаро муқаддам суд томонидан Жиноят кодексининг 122-моддаси билан айбли деб топилиб, вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб, ижро органларидан яшириниб юргани аниқланган.

 

Навбатдаги ҳаракатида Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳолатлар (ички ишлар органи ходимига нисбатан қўпол муносабатда бўлгани, шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш) борлиги аниқланиб, келгусида қонуний тўхтамга келиш учун Денов тумани прокуратурасига тақдим этилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурхондарёда ЙПХ ходимини ҳақоратлаб, унинг қариндошларига туҳмат қилган ҳайдовчи қўлга олинди | Zamon.uz