Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев БААнинг Ҳукумат ишлари бўйича вазирини қабул қилди

Учрашувда инновациялар ва сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорлик қилиш каби масалалар кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев БААнинг Ҳукумат ишлари бўйича вазирини қабул қилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларининг Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 


Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва уни янги амалий мазмун билан бойитишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.


Вазир Муҳаммад ал-Гаргавий Ўзбекистон раҳбарига Амирликлар Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва БАА Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад Ол Мактумнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.


Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳот ва янгиланишлар дастурини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани, унинг самарали рўёбга чиқарилишида зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги таъкидланди.


Қайд этилишича, кейинги йилларда Ўзбекистон-БАА муносабатлари жадал ривожланиб бормоқда. Товар айирбошлаш кўрсаткичлари ва инвестициялар ҳажми ўсмоқда. Жумладан, жорий йил бошидан ўзаро савдо икки баробарга кўпайди, мамтлакатда 45 та янги қўшма корхона ташкил этилди.


Иқтисодий ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва илгари суриш бўйича таъсирчан тизим асосида Амирликларнинг етакчи компания ва ташкилотлари иштирокида инвестициялар ҳажми қарийб 3 миллиард доллар бўлган 17 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.


“Mubadala” компанияси билан ҳамкорликда Талимаржон иссиқлик электр станцияси қувватларини кенгайтириш, “Masdar” компанияси билан эса Ўзбекистон ҳудудларида шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда.


Етакчи “DP World” компанияси билан “Навоий” мультимодал хаби ва иқтисодий зонасини ривожлантириш, шунингдек, божхона маъмуриятчилиги тизимини модернизация қилиш  масалалари ишлаб чиқилмоқда.


Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, логистика, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.


Музокаралар чоғида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш борасидаги, “Бир миллион дастурчи” дастури ва Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар акселератори фаолияти доирасидаги ҳамкорликнинг амалий натижалари катта мамнуният билан қайд этилди.


Инновациялар ва сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорлик қилиш, муҳим тармоқларни ислоҳ қилиш, давлат бошқарувини янада такомиллаштириш ва замонавий кадрларни тайёрлаш юзасидан мулоқотни кенгайтириш узоқ муддатли шерикликнинг янги йўналишлари сифатида белгиланди.


Қабул қилинган қарорлар ва учрашувда илгари сурилган ташаббусларни тўлиқ амалга ошириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев БААнинг Ҳукумат ишлари бўйича вазирини қабул қилди | Zamon.uz