Ўзбекистонда авиапарвозлар нархи арзонламоқда
Бу бўйича статистика қўмитаси маълумот берди.

Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистонда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари апрель ойига нисбатан, яъни, бир ойда ўртача 5,8 фоизга арзонлашган.
Ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари йил бошидан буён ўртача 4,6 фоизга тушган.
Ўзбекистонда самолётда йўловчи ташиш нархларининг арзонлашуви ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яъни бир йилда ўртача 9,1 фоизни ташкил этган.







