Бўстонлиқда Каптива бутунлай ёниб кетди
Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.

Бугун, 12 июнь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Каптива русумли автомашина ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирдиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этишича, ҳодиса Бўстонлиқ туманининг Амирсой оромгоҳи йўлида содир бўлган. 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:51 да қуршаб олинган ва соат 13:05 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда.







