Ўзбекистон

Фарғонада ақидапарастликни тарғиб қилган шахслар ушланди

Улардан бири Ўзбекистон Республикаси давлат тузумини конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга қаратилган материалларни тарқатиб келган.

Фарғонада ақидапарастликни тарғиб қилган шахслар ушланди

 

Фарғона вилоятида ижтимоий тармоқлар орқали ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиб келган шахслар ушлади. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашри хабар берди. 


Маълум қилинишича, Қўқон шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган М. О. ўзининг “Samsung Galaxy A31” телефони орқали Телеграм мессенжерида аккаунт очиб, Ўзбекистон Республикаси давлат тузумини конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга қаратилган, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террористик ташкилотига тегишли бўлган диний материалларни яқин алоқаларига тарқатиб келган.


Фарғона шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган Қ. Б. эса Интаграм ижтимоий тармоғидаги ўз профилига ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи видеолар, маърузалар ва жиҳод қилиш ҳақидаги овозли матнларни жойлаб, ўзининг виртуал обуначиларига тарғиб қилиб келган.


Таъкидланишича, иккала ҳолат юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита берган хулосаларга кўра, ушбу шахслардан олинган материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.