Фарғонада Орландо ҳам бутунлай ёниб кетди
Ҳодисага электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.

Бугун, 12 июнь куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида Орландо русумли автомашинада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 09:56 да Ёзёвон тумани “Янгибўстон” МФЙ худудида харакатланиб кетаётган Орландо русумли автомобилнинг техник носозлиги сабаб ёнғин келиб чиққан. Ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 10:14 да воқеа жойига етиб борган ва олов соат 10:19 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ҳолати қайд этилмаган. Ҳодисага электр симларинининг қисқа туташуви сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Каптива бутунлай ёниб кетганди.







