Наманганда ҳокимликка тегишли “Траcкер” жаримага тортилди
Ҳолат бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Наманган вилояти Чортоқ туманида “Траcкер” русумли автомашина милтилловчи чироқлар ўрнатган ҳолда ҳаракатлангани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур транспорт воситаси (давлат рақам белгиси 50 077 ДАВ) Чортоқ тумани ҳокимлигига тегишли бўлиб, автомашина ҳайдовчиси уни махсус мослама, яъни милтилловчи чироқлар ўрнатиб олган ҳолда бошқарган.
Ҳозирда транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилиб, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.







