Россия Жаҳон сайёҳлик ташкилоти таркибидан чиқди
Аввалроқ БМТ Россия ташкилотдан чиқарилишини эълон қилганди.

Россия Бош вазири Михаил Мишустин Россиянинг БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти таркибидан чиқиши ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 27 апрель куни БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Россия 2022 йил охиригача ташкилотдан чиқишини эълон қилган. Бу қарор Россия-Украина можароси билан боғлиқ.
Маълумот учун: СССР мазкур ташкилотга 1975 йилда аъзо бўлган. Россия Совет Иттифоқининг ҳуқуқий вориси сифатида унда қолганди.







